Германиянипг конституцияни қўриқлаш бўйича Федерал маҳкамаси (BfV — ГФР ички разведкаси) раҳбари Ҳанс-Георг Маасен Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига ҳужум Россиядан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Декабрь охирида ЕХҲТ 2016 йилнинг кузида хакерлик ҳужумига учрагани маълум бўлганди. Ўшанда у ким томонидан амалга оширилганига аниқлик киритилмаган.
Маасеннинг маълум қилишича, ЕХҲТга ҳужумда APT28 номи билан машҳур бўлган хакерлар гуруҳи инфратузилмаси ишлатилган. Шунингдек, у APT28 Бундестагга қарши қаратилган ҳужумларни амалга оширганини ҳам эслатиб ўтди.
"APT28 билан боғлиқ ҳолатда россиялик манбаларнинг алоқадорлигига доир гувоҳликлар бор", - дея маълум қилди Маасен.
Аввалроқ, Франциянинг Monde газетаси номи ошкор этилмаган "ғарбдаги махсус хизматга" асосан ЕХҲТга хакерлик ҳужуми APT28 гуруҳи ҳаракатлари билан ўзаро боғлиқ бўлгани ҳақида ёзганди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси 2016 йилда ОАВ орқали Россияни Демократик партия серверларини бузиб киришда айблаганди. Бу Дональд Трампга сайловда ғалаба қозонишига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган. Шу билан бир қаторда, Россиянинг ҳужумларга алоқадорлиги юзасидан бирор далил келтирилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради