Россия президенти Владимир Путин давлатга хиёнатда айбланиб, 7 йил муддатга қамалган Оксана Севастидини афв этди. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумотлар порталида келтирилган фармонда маълум қилинган, деб ёзмоқда Кун нашри.
2016 йилнинг декабрида Сочи шаҳрида истиқомат қилувчи бу 46 ёшли аёл жосуслик кўринишида давлатга хиёнат қилганликда айбдор деб топилиб, жазони умумий колонияда ўташ шарти билан 7 йиллик қамоқ жазосига тортилганди. Суд жараёнига аёл томонидан 2008 йилда юборилган 2 та смс-хабар сабаб бўлган. Аёл 2015 йилда ҳибсга олинганди.
У ўз қариндошига 2008 йили Краснодар орқали Абхазияга танклар йўл олгани ҳақида смс ёзгани учун 7 йил муддатга қамалганди.
2016 йилнинг декабрида Россия президент матбуот анжумани вақтида Севастидига чиқарилган ҳукм «етарлича шафқатсиз» бўлгани ҳақида гапирганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди
Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди