10 178
Олимлар мамонтларнинг қирилиб кетишига совуқ эмас, даҳшатли вирус сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда
Канадалик олимлар бир қатор тадқиқотлар натижасида мамонтлар номаълум вирус туфайли қирилиб кетган бўлишлари мумкинлигини айтишмоқда, деб ёзади Kun.uz.
Олимлар энг замонавий қурилмалар ёрдамида ўтган асрда Аляскада топилган мамонтларнинг қолдиқларини ўрганиб чиқишди. Олимларнинг таъкидлашича, олинган натижалар мамонтлар Ерда ҳавонинг совиб кетиши оқибатида қирилиб кетганлиги ҳақидаги тасаввурларни шубҳа остига қўймоқда.
Олимлар қадимий жонзотларнинг қолдиқларида келиб чиқиши номаълум бўлган вирусни аниқлашди. Уларнинг айтишича, бу вирус мамонтларнинг асаб тизимини фалажлаган. Оқибатда фалажланган мамонтлар очликдан ўлиб кетган.
Энди канадалик тадқиқотчилар бу вируснинг келиб чиқишини аниқлашлари керак бўлади. Маҳаллий аҳоли бу тажрибаларга ҳадик билан қарамоқда. Уларнинг фикрича, олимлар одамзодга хавф солиши мумкин бўлган хавфли вирусни тирилтириб юборишлари мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади