Украина Радаси депутати Вадим Денисенко Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳамда Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг орасига совуқлик солган воқеа ҳақида гапириб берди.
Депутатнинг айтишича, бундан 10 йилча аввал Лукашенко Тимошенкога мазали колбасалар солинган корзинани ҳадя сифатида юборади. Лекин совға манзилига етиб бормайди ва уни қўриқчилар олиб қўйишади. Қўриқчилар совға келганидан Тимошенкони хабардор ҳам қилишмайди ва уларни паққос туширишади.
Орадан бир неча кун ўтгач, икки сиёсатчининг суҳбати бўлиб ўтади ва Лукашенко совға ҳақида эслатади: «Юлия Владимировна, колбаса ёқдими?».
Гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаган Тимошенко Беларусь раҳбаридан жаҳли чиқади ва уларнинг алоқалари ёмонлашади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади