10:23 / 01.06.2017
16 390

Америкалик миллиардер Ерда ўзга сайёраликлар яшашини маълум қилди

Америкалик миллиардер Ерда ўзга сайёраликлар яшашини маълум қилди
НАСА билан ҳамкорлик қилувчи компания эгаси, америкалик бизнесмен Роберт Бигелоу нафақат ўзга сайёраликларнинг мавжудлигига, балки уларнинг сайёрамизда яшашига ҳам ишонади, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

У бу ҳақда НАСА билан ҳамкорлик қилувчи компанияси ҳақида кўрсатув тайёрлаган “60 дақиқа” теледастурида гапирди. Робертнинг Bigelow Aerospace компанияси фазода яшаш учун зарур бўладиган, фазо кемалари учун дам бериб шиширилган махсус модулни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Мазкур модуль синовдан ўтказилган. “Мен ўзга сайёраликларнинг мавжудлигига мутлақ ишонаман, – деди у кўрсатув бошловчиси Лара Логанга. – Бу сирнинг тагига етиш учун миллион-миллион доллар пул сарфладим. Мазкур ишда АҚШда ҳеч ким менчалик катта маблағ сарфламаган”, деб қўшимча қилди Роберт Бигелоу.

У бошқаларнинг фикри уни қизиқтирмаслигини, бу нарса у билган ҳақиқатни ўзгартира олмаслигини, ўзга сайёраликлар билан учрашиш учун пул сарфламаётганлигини, улар ёнгинамизда яшаётганлигини ҳам маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик миллиардер Ерда ўзга сайёраликлар яшашини маълум қилди