Буюк Британияда террорчи аёл ва эркак ўз тўйларини ўтказиш орқали гўёки улар учун “йўлдан адашганлар”ни ўлдиришмоқчи бўлишди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.
21 ёшли Уммарият Мирзо тўй маросимига таклиф қилмоқчи бўлган меҳмонларнинг рўйхатини тузгач, ўзларни ёқтирмаган одамларни ов пичоғи ёрдамида ўлдиришни мақсад қилганини тан олди.
Унинг рафиқаси – 21 ёшли Мадхиха Тоҳир 7 ойлик ҳомиласи бўлишига қарамасдан, қўлига пичоқ олиб, у ҳам меҳмонларни ўлдирмоқчи бўлган. Ов пичоғидан фойдаланишни эса бўлажак турмуш ўртоғи Уммарият Мирзо ўргатган.
Бу жуфтлик ИШИД террорчилик гуруҳи таълимотига амал қилишган ва улар жиҳодни амалга оширишни мўлжаллашган.
Маълум бўлишича, бўлажак куёв келиндан ўзлари учун “душман” бўлган ва улар ёқтирмайдиган инсонларнинг рўйхатини тузишни сўрайди. Кейин эса уларни тўй вақтида пичоқлашга ваъда беради.
Уммарият Мирзо шу йил март ойида Лондоннинг Вестминстер кўпригида Холид Масуд исмли террорчи теракт содир этганидан сўнг, қўлга олинди. Ўшанда Лондондаги теракт оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди, 40 дан ортиқ киши яраланган эди.
Суд жуфтликни теракт уюштиришга тайёрланишда айблаб, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди