15:01 / 25.12.2017
6 052

Вашингтондан Сеул томон учаётган самолёт америкалик аёл ўлими сабаб Россияга шошилинч равишда қўнди

Вашингтондан Сеул томон учаётган самолёт америкалик аёл ўлими сабаб Россияга шошилинч равишда қўнди
Korean Air авиакомпаниясига тегишли Вашингтондан Сеул томон учиб кетаётган “Боинг 777” самолёти хориж фуқаросининг ўлими сабаб шошилинч равишда Хабаровскка қўнди.

“Бизнинг шифокорларимиз хориж мамлакати фуқароси ўлимини тасдиқладилар. У самолёт бортида ерга қўнгунча бўлган вақтда вафот этган. Жасад қайтадан бортга жойланади ва самолёт яқин вақт ичида ўз йўналиши бўйича учиб кетади” дейди полиция ходимлари.

Фавқулотда ҳолатлар агентлиги маълумотларига кўра, ўлим ҳодисаси юрак етишмовчилиги сабаб юзага келган. Хабарда айтилишича, марҳум америкалик аёлдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вашингтондан Сеул томон учаётган самолёт америкалик аёл ўлими сабаб Россияга шошилинч равишда қўнди