«Фиорентина» «Пиза» устидан минимал ғалаба билан хавфли зонадан чиқди

А Сериясининг 26-тури якуний учрашувида аутсайдерлар қаторидаги «Фиорентина» ва «Пиза» майдонга тушди. Флоренсиядаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида муҳим қадам ташлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
13-дақиқада Шер Н’Дур зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпга эса Мойзе Кин чаққон жавоб қайтариб, ҳисобни очди — 1:0. Иккинчи бўлим бошида энг баҳсли эпизод юз берди: 47-дақиқада Домилсон Додо жарима майдонида йиқилган вазиятда ҳакам пенальти белгиламади ва аксинча, футболчига «симулятсия» учун сариқ карточка кўрсатди.
Меҳмонлар учрашувнинг 77 дақиқадан ортиқ қисмида ортда боришига қарамай, ҳужумда суст кўринди: атиги икки бор дарвозага аниқ зарба йўллади ва камбек қила олмади. Натижада «Пиза» энг қуйи ўринлар атрофида қолиб кетди, «Фиорентина» эса учинчи паст поғонада бўлса-да, қўшимча кўрсаткичлар эвазига ниҳоят тушиб кетиш зонасидан чиқиб олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!