Узоқ умр формуласи: гўштни ҳафтасига нечи марта ейиш керак?

Узоқ яшаш сирини қидирган одамлар кўп. Лекин баъзи жойларда бу “сир” аллақачон оддий одатга айланган: камроқ гўшт, кўпроқ ўсимлик маҳсулотлари.
Узоқ умр бўйича эксперт, Дэн Бюттнер (National Geographic стипендиати) дунёнинг 100 ёшдан ошганлар энг кўп учрайдиган “кўк ҳудуд”ларини ўрганган. Бу ҳудудлар: Окинава, Сардиния, Никоя, Икария ва Лома-Линда.
Экспертнинг таъкидлашича, бу ерлардаги одамлар гўштдан бутунлай воз кечмаган — яъни веган эмас. Лекин улар гўштни “асосий қаҳрамон” қилмайди: ҳар овқатга қўшмайди, рационнинг марказида сабзавот, мевалар, кўкатлар, ёнғоқ ва уруғлар туради. Гўшт эса кўпинча ҳафтада бир-икки марта, оз миқдорда истеъмол қилинади.
Бюттнернинг фикрига кўра, соғлиқ нуқтайи назаридан кунига бир порция гўшт истеъмол қилиш мумкин, лекин меъёрдан ошириб, ҳар бир овқатни гўшт билан “тўлдириш” яхши эмас. Чунки гўшт миқдори кўпайса, сурункали касалликлар хавфи ҳам ошиб бориши мумкин.
Тадқиқотларда “кўк зоналар”даги узоқ умр кўрувчилар таомномаси дуккаклилар (айниқса, ловия/нўхат/мош), кўкатлар ва тозаланмаган углеводларга бой экани кўп қайд этилади. Яъни, куч ва тўйимлиликни улар кўпинча гўштдан эмас, оддий ва табиий маҳсулотлардан олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!