date

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

Саудия Арабистони манбаларига кўра, «Ал-Наср» бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўртасигача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ичида мураббий ишидан қониқиш юқори экани ва келаси мавсумда ҳам у билан бирга ишлаш истаги борлиги таъкидланмоқда.

Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналду билан боғланиб, агар ҳужумчи ёзда клубни тарк этса, мураббий ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққан эди. Бироқ Роналду яқинда «Ал-Наср»да қолиш ниятини билдирган.

Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи