date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятдан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш бўлди, аммо у ҳам самара бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар дастлабки бўлимнинг ўзида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камайиб қолди ва бу ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди