date

Антарктика сувларида илк бор катта акула қайд этилди

Антарктика сувларида илк бор катта акула қайд этилди

Австралиялик олимлар илк марта Антарктика атрофи сувларида акулани тасвирга олишга муваффақ бўлди. Йиртқич Жанубий Шетланд ороллари яқинида, тахминан 490 метр чуқурликда тадқиқот ускунасига ўрнатилган камера орқали қайд этилган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Экспедиция иштирокчиси — тадқиқотчи Алан Жеймисоннинг айтишича, олимлар бу ҳудудда акула учрашини мутлақо кутмаган.

— Илгари Антарктикада акулалар яшай олмайди, деган қараш мавжуд эди. Аммо бу жуда йирик, 3–4 метр атрофидаги акула бўлиб чиқди, — деди у.

Маълум қилинишича, мазкур акула 2025 йил январь ойидаёқ тасвирга олинган, бироқ маълумотлар эндигина очиқланди. Олимлар тахминан қутб ёки “уйқучи” акула турига мансуб бўлиши мумкин бўлган бу йиртқичлар Антарктика чуқур сувларида кам сонли популяция сифатида яшаши эҳтимолини истисно қилмаяпти. Улар асосан китлар ва улкан кальмарлар қолдиқлари билан озиқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Антарктика сувларида илк бор катта акула қайд этилди