Саккиз кун ухламаган эркак руҳий шифохонага ётқизилди

Лондонлик эркак саккиз кеча-кундуз давомида мижжа қоқмай ишлаши оқибатида ўткир психоз ҳолатига тушиб, руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Ҳозирда 32 ёшни қарши олган Томми Грэйвснинг айтишича, бу воқеа икки йил аввал содир бўлган. Ўшанда у бошпанасиз қолганларга ёрдам берувчи хайрия ташкилоти учун маблағ йиғиш лойиҳаси билан банд бўлиб, ишга ҳаддан ташқари берилиб кетган ва дам олишни деярли унутган.
Охир-оқибат, ўзини идора қила олмай қолган Грэйвсни оиласи шифохонага юборишга мажбур бўлган. Ўша пайтда у ўта оғир руҳий ҳолатда бўлиб, қаерда эканлигини ҳам, нима қилаётганини ҳам тўлиқ англамаган. У ҳаттоки камералар қуршовидаги телестудияда тургандай ҳис қилиб, “Оскар” олиш илинжида ходимлар олдида қўшиқ куйлаб, рақсга тушганини айтган.
Томми шифохонада бир ой давомида муолажа олганидан сўнг уйига жавоб берилган. Кейинги икки йил давомида у мутахассислар ёрдамида тўғри уйқу режимига амал қилиш қоидаларини ўрганган ва ҳозир кундалик тартибига, айниқса уйқу вақтига қатъий риоя қилиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!