16:10 / 25.12.2017
8 293

Рамзан Кадиров Қорбободан Янги йил учун қандай совға сўраганини айтди

Рамзан Кадиров Қорбободан Янги йил учун қандай совға сўраганини айтди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Грознийдаги байрам арчаси тантаналарида мамлакатнинг бош Қорбобоси билан бирга иштирок этди ва Янги йил учун тилак айтиб, Қорбободан совға ҳам олди. Бу ҳақида Кадиров ўзининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги канали орқали маълум қилган.

“Биз Қорбобо билан бирга бутун дунёга тинчлик ва коинотдаги ҳар бир бола учун бахт тиладик” дейди Кадиров.

Хабарда айтилишича, Қорбобо кимки, соат миллари бонг урганда тилак айтиб, биттагина бўлса ҳам яхши иш қилса, унинг орзуси амалга ошишини таъкидлаб ўтган.

Чеченистон раҳбари Қорбобо билан бирга байрам арчасидан ташқари бир нечта мактаб ва боғчаларга боргани, болалар ва катталарни байрам билан табриклаб, совғалар улашганини ҳам қайд этди.

Шунингдек, Рамзан Ахматович Қорбобо қўлидан совға ва яхши амаллар бўйича “ёрдамчи” унвонини ҳам олди.

“Мен бўш қўл билан келганим йўқ. Чеченистоннинг бош сеҳргари сифатида сенга Янги йил нимчаси ва Вологда вилояти ҳукуматидан совға сифатида Вологда кружевасидан олиб келдим” дейди Қорбобо Кадировга қарата.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Кадиров Қорбободан Янги йил учун қандай совға сўраганини айтди