date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имконини бой бериб бўлганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор гол уриб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчиси четлатилиб, жамоа бир киши кам қолганидан кейин интрига деярли сўнди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди