date

«Ювентус» Влахович билан янги шартнома шартларини муҳокама қилмоқда

«Ювентус» Влахович билан янги шартнома шартларини муҳокама қилмоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчи Душан Влаховични жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Tuttosport хабарига кўра, клуб раҳбарияти серб форварди билан амалдаги битимни узайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида кўрмоқда. Влахович янги шартномада ҳам мавсумига 12 миллион евролик маошини (бонуслар билан) сақлаб қолишни истаяпти. Бироқ «Ювентус» футболчига йилига 6 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр эмас.

Влаховичнинг ўзи «Ювентус»да қолишни афзал билмоқда ва ҳозирча бошқа клублар билан музокара олиб бормаяпти. Томонлар келишувга эришиш йўлида иш олиб бормоқда.

Душан Влахович 2022 йилда «Фиорентина»дан «Ювентус»га 85 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Влахович билан янги шартнома шартларини муҳокама қилмоқда