Польша армияси сонини 500 минг нафарга етказишни режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш181
Польша армияси сонини 500 минг нафарга етказишни режалаштирмоқда

Польша яқин бир неча йил ичида армия таркибини 500 минг нафар ҳарбийгача кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш генераллар билан ўтказилган йиллик йиғилишда маълум қилди, деб TVP Info хабар берди.

Вазирнинг таъкидлашича, ярим миллионлик армия шакллантириш бир неча йилга мўлжалланган стратегик вазифа ҳисобланади. Ушбу мақсад босқичма-босқич амалга оширилади.

Косиняк-Камиш сўзларига кўра, яқин бир йил давомида асосий эътибор жанговар тайёргарликка эга захира кучларини шакллантиришга қаратилади. Шу мақсадда айрим фуқаролик олийгоҳларида ҳарбий кафедралар қайта тикланади ҳамда умумий ҳарбий тайёргарлик дастури жорий этилади.

Ҳозирги вақтда Польша Қуролли кучларида 218 минг нафар аскар ва офицер хизмат қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат НАТОда АҚШ ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?