Арда Гюлер туғилган кунида «Реал» сафида 100-ўйинга чиқади

Чоршанба оқшомида «Реал» Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши уй учрашувини ўтказади. Мадридликлар бош мураббийи ҳужумкор ярим ҳимоячи Арда Гюлерни асосий таркибда майдонга туширмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Туркиялик футболчи учун бу ўйин «Реал» либосидаги юбилей — 100-учрашув бўлади. У бунгача ўтказган 99 баҳсда 15 та гол уриб, жамоадошларига 23 та ассист амалга оширган.
Қизиқ томони, айнан шу куни Арда 21 ёшни қарши олади ва туғилган куни унинг «Реал»даги юбилей ўйини билан бир кунга тўғри келди.
«Реал» — «Бенфика» учрашувини LiveResult портали матнли онлайн трансляция орқали ёритади. Жамоаларнинг илк ўйинида «қаймоқранглилар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг