date

Афғонистонда эркак шифокорларга аёл беморни кўрикдан ўтказиш бўйича диний ҳуқуқ берилди

Афғонистонда эркак шифокорларга аёл беморни кўрикдан ўтказиш бўйича диний ҳуқуқ берилди

Афғонистонда эркак шифокорлар клиник амалиёт доирасида аёл беморларга нисбатан “маҳрам” сифатида қабул қилиниши ҳақида баёнот берилди. Афғонистон Алоқа вазири Ҳамдулла Номанийнинг айтишича, шифокорларга тиббий зарурат сабаб аёл танасининг бошқа эркакларга одатда тақиқланган қисмларини кўриш имконини берувчи диний ҳуқуқ тақдим этилган.

Вазир ўз сўзларида, айрим ҳолатларда ҳатто аёлнинг юзига қараш ҳам чекланишини таъкидлаган. Бироқ тиббий жараёнда шифокорларга бу каби чекловлар қўлланмаслиги айтилган.

“Мен, вазир сифатида, аёл кишининг юзига қарашга ҳаққим йўқ. Лекин сиз, шифокорларга, бундай ҳуқуқ берилган. Аёл киши операция столида ётганида унинг барча аъзолари сиз олдингизда бўлади, ҳатто кийимларини ечишингизга ҳам рухсат берилган”, — деган Номаний.

Шу билан бирга, у шифокорларни берилган ҳуқуқдан нотўғри фойдаланмасликка чақирган. Вазирнинг таъкидлашича, бу рухсат фақат тиббий зарурат ва касбий масъулият доирасида қўлланилиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда эркак шифокорларга аёл беморни кўрикдан ўтказиш бўйича диний ҳуқуқ берилди