date

Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғини тақдим этди — “Ёлғон дунё” (видео)

Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғини тақдим этди — “Ёлғон дунё” (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ўзининг “Ёлғон дунё” деб номланган янги қўшиғини 21 феврал куни YouTube платформасида тақдим этди.

Мазкур янги тарона Жалолиддиннинг мухлисларини ниҳоятда қувонтирди. Қўшиқдаги лавҳалар томошабинлар эътиборини тортиб, клип сюжети, сўзлари ва мусиқаси юқори баҳоланди. Таронанинг матни ва мусиқаси Аваз Ҳамидовга тегишли бўлиб, у ижрога янада жон бағишлаган.

Бир кун ичида қўшиқ 370 минг марта томоша қилинган ва мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Изоҳларда мухлислар хонандага ижодий муваффақиятлар тилаб, қўшиқнинг ажойиб чиққанини таъкидлашган. Шу билан бирга, кўплаб томошабинлар клипни бир неча марта қайта кўрганини ва мусиқанинг қалбга яқин чиққанини ёзиб қолдиришган, бу эса янги таронанинг жуда катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғини тақдим этди — “Ёлғон дунё” (видео)