АҚШ президенти Дональд Трампнинг соч турмаги ҳозирги кўринишда бўлиши — соч кўчириб ўтказиш жараёни натижасидир. Бу ҳақда журналист Майкл Вулф Трампнинг қизи Иванкага асосланиб «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи» дея номланган китобида ёзган. Унинг сўзлари The New York Post нашри томонидан келтирилган, деб ёзмоқда Кун нашри.
«У дўстларига отасининг сочи ҳақида бир неча марта гапириб берган. Соч кўчириб ўтказилгандан кейин бош атрофи жингалак сочлар билан ўралади. Бу соч толалари марказни ёпиш учун юқорига ҳаракатлантирилади. Улар тепага таралади ва гел суртилади», — дея ёзган Вулф.
«Сочнинг бундай рангда бўлишининг ҳам қизиқ тарихи бор. Бунга Just for Men воситаси сабабчи: уни сочда қанча узоқ вақт ушлаб турилса, соч керакли рангга киради, аммо Трамп сабрсизлик қилган ва шундай оқ-сарғиш ранг пайдо бўлган», — деган ёзувчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди