Қозоғистоннинг “31-канал” журналистлари Оқтўба вилоятидаги фожиада омон қолган ҳайдовчиларнинг яқинлари билан учрашди. Тирик қолганлардан бири Мақсат Пернебеков фожиадан бир неча соат олдин қаерда экани, ташқарида ҳаво ҳарорати қандайлиги ва манзилгача қанча масофа қолгани ҳақида видеоролик жўнатгани маълум бўлди.
“Мен Ўзбекистон халқидан, ҳалок бўлган йигитларнинг оналаридан эгилиб кечирим сўрайман”, – дейди Мақсат Пернебековнинг онаси кўзида ёш билан.
Мақсат Пернебековнинг яқинлари фожиадан телевизор орқали хабар топишди. Улар зудлик билан Мақсатга қўнғироқ қилишди, у эса қўли ва боши куйганини айтди.
“У ухлаб ётган, автобусни шериги ҳайдаб кетаётган экан. Ҳодиса қандай бўлганини билмаслигини, автобусдан тушгандан кейин портлаш бўлганини айтяпти”, – дейди Мақсатнинг опаси.
Мақсат Пернебеков “Сетра” автобусини 4 йилдан бери ҳайдаётган эди. Қозонга кўп бора борган, йўлларни яхши билади. Ёлланиб ишлаган, автобуснинг эгаси ҳар бир рейс учун унга 60 минг тенге тўлаган.
Шунингдек, унинг яқинлари автобуснинг таъмири учун кўп вақт сарфланганини билдирди.
“Мақсат автобусни тез-тез тузатиб турарди. Автобуснинг эгаси унга пул берарди, ўзи эса келиб, таъмир қандай кетаётганини кузатарди. Техник кўрик, суғурта ишларини автобуснинг эгаси бажарган”, – дейди Мақсатнинг рафиқаси Ақнур Масанова.
Маълумотларга қараганда, ёниб кетган автобус техник кўрикдан ўтмаганига 2,5 йил бўлган. Автобуснинг эгасида одам ташиш учун лицензия бўлмаган.
Манба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Россия президенти сайловида овоз берганлар 25% дан ошди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”