«Франциялик ўргимчак одам» тахаллуси билан танилган Ален Роберт 15 март куни ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз 187 метрли Tour Total осмонўпар биносига чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Daryo» хабар берди.
55 ёшли Ален Роберт бунга қадар ҳам Tour Total’га чиқишга уринган, бироқ унга қўриқчилар халақит бериб қолган. Бу сафар эса у қўриқчиларни алдаб ўтишга муваффақ бўлган. Роберт бинони забт этишга салкам бир соат вақт сарфлади.
«Мен учун алпинизм — ишқибозлик, ҳаёт тарзи», — дейди Алан.
Маълумотларга кўра, Роберт баланд биноларни забт этишни 11 йил олдин бошлаган. Бу вақт давомида у бутун дунё бўйлаб 150 дан ортиқ ўсмонўпар биноларни, жумладан, Дубайдаги «Бурж Халифа», Эйфель минорасини ва Сиднейдаги опера театрини забт этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради