Бу мамлакатнинг Оклахома штатида худди шу газсимон азот ёрдамида қатл ижро этилиши ҳақида келишиб олинди. Азот кейинги пайтда ўзини оқламай қўйган инъекция ўрнини эгаллайди.
2015 йили Оклахома штатида ўлим жазоси ижросини бир нечта жанжалли ҳодисалар туфайли тўхтатиб қўйишганди. Жанжал жазони ижро этишда қўлланган инъекция ўзини оқламаслиги натижасида келиб чиққан. Масалан, 2014 йили ўлимга маҳкум этилган Клэйтон Локетт томирига юборилган дори бошқачасига таъсир этиб, тахминан 40 дақиқа ўлим билан олишган. Дори унинг танасида кучли оғриқ уйғотган экан. Ваҳоланки, маҳаллий қонунларга кўра, томирга ўлдириш учун юборилган дори аввал маҳкумни ухлатиб қўйиши ва у қайтиб уйғонмаслиги лозим эди.
Бошқа штатларда ҳам вақтинчалик ўлим жазоси тўхтатилган вазиятлар кўзга ташланган. Бу ҳудудларда жазо ижроси учун инъекция етишмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган. Бунинг асосий сабаби шундаки, илгари Америка ўлим жазоси ижроси учун заҳарли дорини Европадан оларди. Европаликлар эса сўнгги йилларда Америкада ўлим жазоси бекор қилиниши лозимлигини уқтира бошлашган. Шунинг учун заҳарли дорини бермай қўйишган.
Ҳозирги пайтда Оклахома турмаларида жами 15 нафар ўлимга маҳкум этилган жиноятчи жазо ижросини кутмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди