Чили соҳилларида 6,2 магнитудали зилзила юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чили соҳилларида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Дунё 28-11-2015, 11:45 634

Чили соҳилларидан шимолда 6,2 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Чили соҳилларида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Ер силкиниши 27 ноябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича 18:00 да қайд этилди.

Зилзила эпимаркази Антофагаста шаҳридан 132 километр жануби-ғарбда, унинг ўчоғи эса 28,9 километр чуқурликда жойлашди.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.