14:55 / 05.05.2024
396

2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?

2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?
Россияликларнинг Украина ҚК позицияларига юриш қилиш вақтида ёқиб юборилган зирҳли техникалари колоннаси
BBC Украина хизмати ҳарбий таҳлилчиси Кирилл Данилченко ҳарбий ҳаракатларнинг истиқболларини таҳлил қилиб, келгуси ойларда Россия-Украина урушидаги воқеаларнинг умумий ривожини тавсифлади.

Авиация омили

Россия авиацияси жанг майдонига жиддий омил сифатида қайтди — энди гап Су-24 ёки Су-34 самолётлари фақат Харкив ёки Суми областининг чегарадош ҳудудларига зарбалар бериш эмас, балки «Грач» Су-25 самолётлари билан Часив Ярга, яъни тўғридан тўғри фронт чизиғида чўён бомбалар ёғдириши ҳақида бормоқда.

Россия бомбалари кўпинча кўзланган жойга тушмаяпти, аммо уларнинг кўпчилиги барибир нишонга яқинроқ етиб бормоқда.

Ва ҳозир россияликларда бортлар сони ҳам, бошқарилувчи бомбалар сони ҳам бисёр.

Украина қуролли кучларида дастлабки F-16 самолётлари пайдо бўлиши ҳам Россия авиацияси таҳдидини тез ва ишончли тарзда бартараф эта олмайди.

Россиялик пилотлар шошилинч тарзда қайта ўқитилган украин учувчиларидан кўра кўпроқ учиш тажрибасига, Россиянинг Европа қисмида кўпроқ учиш-қўниш йўлакларига эга ҳисобланади.

Шунингдек, уларда ДРЛО (узоқдан радиолокацион аниқлаш) самолётлари ҳам мавжуд — гарчи Украина улардан иккитасини уриб туширган ва капитал таъмирлаш учун ангарда турган вақтида яна бир нечтасини шикастлаган бўлса ҳам. Аммо шикастланган бортлар сафга қайтарилиши ва осмонда ташаббусни эгаллаш учун кураш бошланганида ҳавога кўтарилиши мумкин.

Нишонга аниқ йўналтириладиган ФАБ-500 бомбалари Россиянинг Су-34 самолётида
Шунинг учун Россия авиациясига тезда чора топилиши даргумон — ғарб самолётлари эскадриляси Украинага босқичма-босқич олиб келинади, пилотлар эса 10 ойлик циклларда тайёрланади. Ва ушбу самолётларни жангга киритиш ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Аммо пастлаб учиб бомба ташувчиларга пистирмалар қўйиш, украин ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтказиб юборган қанотли ракеталар ва камикадзе дронларни уриб тушириш, разведка миссияларини амалга ошириш, радио электрон кураш ишларини амалга ошириб, кемаларга қарши ракеталарни олиб юриш барибир нишонлар пилотлар шлемларига ва борт радиолокация станцияларига интеграция қилинадиган ғарб самолётларида осонроқ бўлади.

Нима бўлганда ҳам F-16 ҳозирда Украина ҚК ҳаво кучлари ихтиёридаги МиГ-29 самолётларидан анча янгироқ.

Дронлар ва фронт ортига зарбалар

Россияликларнинг Supercam разведкачи дрони учирилиши
Россиянинг Украина қуролли кучларининг учинчи мудофаа чизиғидаги ички базаларида ишлаётган Supercam ва Zala русумли разведкачи дронлари ҳам ҳаводаги жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда — улар янги оптикага эга (эҳтимол, эронликларники) ва радиоэлектрон кураш таъсирига тушиб қолмаслик учун оптик каналга уланган.

Баллистик ракеталар — «Искандер» ракеталари ёки уларнинг корейсча муқобилларига айнан улар «кўз» вазифасини бажариб беради.

Бунақаси аввал ҳам бўлган — масалан, Покровскда юк тушириш вақтида поездга зарба берилганида ёки аэродромлардаги самолётларга «Ланцет» дронлари орқали узоқ масофадан ҳужум қилинганида.

Аммо сўнгги вақтларда украинларнинг ички базалари бўйлаб зарбалар сони сезиларли даражада ошди.

Украина вертолётлари гуруҳи устига зарба берилиши
Йўлўтказгичлар, темирйўл кўприклари ва Украина қўшини жойлашиши мумкин бўлган бошқа нуқталарга зарбалар учиб келмоқда.

Россияликлар кўпинча ФВДХ қутқарувчиларига зарар етказиш учун бир жойга такрорий зарбалар йўллайди.

Украинанинг «Оса», «Стрела» ёки фотоэлемент ёки «Тунгуска» комплексларидан иборат советлардан қолган ҳаво ҳужумидан мудофаа арсенали бу урушда турли дронларга қарши ўзини жуда яхши намойиш этди. Аммо СССРдан Украинага мерос бўлиб қолган минглаб ракеталар деярли тугаб бўлган.

Шунингдек, юзлаб қанотли ракеталар, «Шоҳид», «Орлан» ва бошқа разведка дронлари ҳужумлари туфайли «Стингер»лар захираси ҳам тумоқда. Украина эга бўлган ушбу воситалар 2022 йил ҳолатига кўра 5-7 йил учун мўлжалланганди.

Қўлда олиб юрилувчи FIM-92 Stinger зенит-ракета комплекси
Шу билан бирга, ҳатто АҚШ ҳозирда янги ракеталарни ишлаб чиқариш режадаги даражага чиқа олмаётган шароитда захира омборларини тўлдириш учун «тескари инжиниринг» ва ҳисобдан чиқарилган кўтариб юриладиган зенит ракета комплексларини тиклаш йўлидан фойдаланмоқда.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари тақчиллиги сақланиб қоларкан, россияликларнинг тобора кўпроқ дронлари Украина қуролли кучларининг тактик ва оператив фронт ортига кириб келиб, юқори аниқликдаги қуроллар ва баллистик ракеталар учун нишонларни белгилаб бериш имконига эга бўлаверади.

Ғарб ёрдами

Германия 2023 йилда «Гепард» зенит танклари учун снарядлар ишлаб чиқаришни қайта тиклади, аммо у фақат шу йил ёзига бориб максимал ишлаб чиқариш қувватига чиқиши мумкин
Сиёсий қийинчиликларга қарамай, Украинага ғарб ёрдами давом эттирилмоқда.

Ёдда тутиш керакки, шиддатли ички сиёсий курашларга қарамай, АҚШ Киевни балансдан чиқармайди.

Бунга параллел равишда ҳозирда Ғарбда ўқ-дорилар учун шартномалар тузилмоқда, Германияда «ақлли миналар» ишлаб чиқарилиши бошланган, «Гепард» тизимлари учун 35×228 мм калибридаги снарядлар заводи 2024 йил ўрталарида тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Шунингдек, Украинада «Байрактар» дронларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ушбу пилотсиз учиш аппаратлари кенг кўламли босқин вақтида ўзини муваффақиятли намойиш этган ва уларни турли вазифалар учун қўллаш давом эттирилмоқда.

Франция, Германия, Буюк Британия ва бошқа йирик давлатлар Украинага юзлаб камикадзе дронлар ҳамда разведка аппаратлари юбориш учун тузган «Дронлар коалицияси» ҳам бор.

Европа Patriot тизимлари учун учиргичларни ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда — украин батареялари ва «Европа ҳаво қалқони» (НАТОнинг Европадаги аъзоларининг ҳаво ҳужумидан мудофаасини кучайтириш лойиҳаси — BBC.) қувват ва мутахассисларни талаб этади.

Бундан ташқари, Полша, Германия, Руминия, Испания ва Нидерландия онтактсиз портловчига эга баллистик нишонларга қўлланиши мумкин бўлган минглаб PAC-2 GEM-T ракеталар сотиб олишни режалаштирган.

Снарядлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари — ҳозирда Украина қуролли кучлари учун энг зарур нарсалар
Европа Иттифоқи мамлакатлари «Чехия ташаббуси» ҳисобига ҳам 1,5 млн дона 155-мм калибрли снарядлар қўлга киритиш истиқболлари ҳам мавжуд.

Шу билан бирга, ёдда тутиш керакки, 1990-йилларда советлар иттифоқи билан урушга тайёргарлик кўрган АҚШ арсеналида 155-мм калибрли 10 млн дона снаряд бўлган — шунинг учун, катта эҳтимол билан, бу ҳали ҳам бу захираларни топиш мумкин.

Бугунги кунда Европада тўртта мамлакат 155-мм калибрли снарядлар ишлаб чиқаради: Буюк Британия (BAE Systems), Германия (Rheinmetall), Франция (Nexter) ва Финландия Норвегия (Nammo) билан бирга.

Масалан, финнларда, буюртмалар олти йил олдинга тузилган — бугун тўлов қилинади, навбат 2030 йилга қадар узайиши мумкин.

Барча ишлаб чиқарувчиларда снаряд ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ўсмоқда, инвестициялар оқиб келмоқда.

Бу эса Европа саноати аслида иш бераётгани ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлашга тайёрлигини кўрсатувчи индикатор.

Германиянинг сўнгги ёрдам пакетлари Украинанинг ҳамкорларида нималар бўлаётганининг энг яхши барометри ҳисобланади — «1А3» версиясигача янгиланган Marder русумли 130 та жанговар пиёдалар машиналари ҳамда юзлаб дронлар Украина қуролли кучларини кучайтириш учун юборилган.

Россия ҳарбий саноати

Тамбовдаги нон заводида зарбдор дронлар ишлаб чиқарилиши
Аммо параллел равишда россияликлар ҳам ўз фронт ортини сафарбар қилишда давом этмоқда — Россия нашрларида ғарбнинг РФдан чиқиб кетган компанияларининг собиқ заводлари порох ишлаб чиқаришни бошлагани, нон заводларида — дронлар ишлаб чиқарилаётгани ҳақида беҳисоб хабарлар мавжуд.

Албатта, бундай ишлаб чиқаришда дефектлар бўлади, буюртмалар ўз муддатида бажарилмайди ва бошқа нюанслар бўлади.

Бироқ, барибир Россия армиясига техника ва қуроллар фаоллик билан етказиб берилмоқда.

Ойига 500 тагача «Шоҳид»лар ва кунига 180 та бошқарилувчи бомбалар билан зарбалар — бу ҳам ушбу урушдаги тенденция индикаторидир.

Ижтимоий тармоқларда ўлдирилган россиялик аскарларнинг экипировкаси акс этган видео пайдо бўлди — унда рақамли рациялар, ёмон бўлмаган аптечка тўплами, тунги мўлжаллагичлар, зирҳли нимчаларнинг керамик плиталари, тизза совутини кўриш мумкин. Ва булар махсус топшириқли бўлинма жангчиси эмас, оддий пиёдада.

Бунда 2022 йилдаги ибтидоий Эсмарх жгутлари (қон томирларини бўғиб қон оқишини тўхтатиш учун ишлатиладиган эластик тасма) билан сафарбар қилинганларга таққослаганда сезиларли фарқни кўриш мумкин.

Россияликлар урушга мослашмоқда ва шу билан бирга ўз армиясини яхши қуроллантирмоқда.

Бундай шароитда Украина «ўз жойида қолиш учун бор кучи билан югуриши» талаб этилади.

Фақат Евроиттифоқ ва АҚШ ресурсларига ишониб қолмасдан, фронт ортини сафарбар қилиш ва тотал уриш олиб бора олиш қобилияти Украина келажаги учун кўп нарсани англатиши мумкин.

Гап Вуҳледар ёки Токмакда нима бўлиши ҳақида эмас, балки Украина учун фундаментал масалалар ҳақида бормоқда. Омон қолиш ҳақида.

Агар Россия Украина ичкарисига кириб боришга кўзи етса — буни амалга оширади.

Агар россияликлар Херсон ёки Харкив шаҳарларини авиабомбалар ва реактив артиллерия билан харобага айлантириш имконини кўришса — улар буни қилишади.

Ракета зарбалари

Баллистик ракета ўрнатилган «Искандер-М» тизими
Россияликларнинг бу ёзги кампания учун яққол кўриниб турган режалари зарбдор дронларни ёппасига учириш ва баллистик ракеталарни муайян мақсад йўлида бараварига ишлатиш бўлади.

Змиёвская ёки Триполская ИЭСларда бўлгани каби — бир секторда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини ҳаддан ташқари юклама билан ҳолдан тойдириш ва ракеталар билан муайян нишонларга зарбалар бериб, уларни узоқ муддатга яроқсиз қилиш.

Бу ўринда россияликларнинг мақсади — Украина ўз қуролларини ишлаб чиқаришни фаоллаштираётган маҳалда мамлакат энергетика тизимига иқтисодиёт ва ҳарбий саноат комплексига таъсир кўрсатадиган даражада зарбалар бериш.

Москва энергетика тизимини вайрон қилиб, украинларнинг ишлаб чиқариш қобилиятига таъсир кўрсатмоқчи, чуннки унинг заводларнинг ўзига йўллаган зарбалари у қадар самарали бўлмаганди — Украина узоқ масофаларга ҳаракатланувчи пилотсиз учиш қурилмалари, денгиз дронлари ва ўзиюрар артиллерия тизимларини ишлаб чиқаришда давом этмоқда.

Юриш йўналишлари

Часив Яр ва у жойлашган тепаликлар Константиновкага ҳамда ундан нарироқдаги Словянск-Краматорск агломерацияси учун дарвоза саналади.

Россияликлар бу йўналишда Бахмут харобаларида яшириниб, куч тўплаши, шунингдек шаҳар ортидан туриб бомбалар йўллаши мумкин.

Улар Украина қуролли кучларини Клешчиевка атрофидан суриб ташлашга ҳамда Шимолий Дон-Донбасс каналини кечиб ўтишга ҳаракат қилади.

Россияликлар Бахмутда тиғиз жойлашган бинолар орасидан чиқиб, ғарбда оператив кенгликка ўтиш режасидан воз кечмаган.

Купянскка юриш эса — логистика йўллари учун кураш ҳисобланади.

Агар Украина қуролли кучлари бу ерда позицияларини ушлаб қолса, бу Россия таъминот линияларига таҳдид туғдиради — атрофдаги ўрмонзорларда бетон истеҳкомларнинг уч қаторини ўрнатиш қийин.

Ниҳоят, фронтнинг Креминна-Сватове участкаси — Старобелскдаги темирйўл тармоғининг «предполе»си (бош мудофаа позицияси олдидаги мустаҳкамланган участка) вазифасини ўтовчи муҳим қон томирдир.

Россияликлар Украина қуролли кучлари темирйўлни «Ҳаймарс» ва дронлар билан ўққа тутмаслиги учун бу ерда ҳам олдинга юришни истайди.

Россияликлар ушбу ҳудуддаги ва Купянсккача бўлган йўлдаги қишлоқлар ҳамда рақиб позицияларига ҳужумлар қилиш учун улкан ресурслар сарфлади. Улар Украина қуролли кучларининг юқори аниқликда зарба берувчи қуролларини темирйўл чизиқларидан анча нарига суришга ҳаракат қилмоқда.

Бундан ташқари, РФ армияси ўтган йилдан буён Вуҳледар атрофида олдинга юришга ҳаракат қилиб, бу ерда мунтазам равишда ўнлаб техникалар, жумладан 2022 йилда ишлаб чиқарилган Т-72Б3 танклари ва эски Т-55 танкларини ҳам.

Россияликлар зирҳли техникаларидан айрилишда давом этмоқда, аммо бир неча йўналишларда ҳужум қилишга уринишларини тўхтатмаяпти
Яъни стратегик муҳим секторларда позицион уруш олиб борилади — унда нафақат муҳандислик истеҳкомлари, балки ҳарбий саноат ҳам муҳим рол ўйнайди: миналар, оғир пиёдалар қуроллари, снарядлар ортилган вагонлар.

Фронт орти қандай тайёрланмоқда?

Айнан шунинг учун украинлар фронт ортида сафарбарлик муҳим бўлади.

Фото: Украина мудофаа вазирлиги
Иттифоқчилардан станоклар сўраш ва касб-ҳунар мактабларида ислоҳотлар ўтказиш (масалан, талабалар фақат биринчи сменада ўқиши, қолган икки сменада ишлаб чиқариш олиб борилиши мумкин) маънога эга бўлади.

Бошқа вариант — ишлаб чиқаришни децентрализация қилиш (марказлашган тизимдан марказлашмаган тизимга ўтиш) ва шаҳар ташқарисига олиб чиқиш. Бир корхонани фақат корпус ва қуймалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш, бошқаларида — портловчилар ишлаб чиқариш, уларни йиғиш учун эса ўнлаб кичик майдончалар яратиш мумкин.

Яна бир назарий вариант — ишлаб чиқариш ва ясаш ишларини украин қочқинлари учун иш ўринлари яратиш орқали Шарқий Европага кўчириш ҳисобланади.

Умуман олганда, ҳарбий ишлаб чиқаришни ўстириш уруш шароитида реал ҳолдир — немислар Иккинчи жаҳон уруши даврида иттифоқчиларнинг стратегик бомбардимонлари остида ҳарбий саноат мажмуасини ривожлантирган ва йилига юз минглаб тонна бомбалар ишлаб чиқара олганди.

Украинага эса ҳозир барча нарса керак — юк машиналарини йиғиш, турли ўқ-дорилар, миномётлар учун миналар ва бошқариладиган миналар, ердан учириш учун мослаштириладиган «ҳаво-ҳаво» ракеталари учириш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг турли паллиатив учириш қурилмалари, узоққа ҳаракатланувчи юзлаб дронлар ва ўнлаб ракеталар (масалан, нафақат денгиздаги, балки қуруқликдаги нишонларга қўллаш учун «Нептун» ракеталари).

Фронтдан узатилган видеоларда Россия танклари ҳужуми вақтида уларнинг устига ёки артиллерия зарбалари, ёки FPV-дронлар билан ҳужум қилинишини кўриш мумкин, танкка қарши ракета комплекслари эса у қадар кўп учрамаяпти.

Ҳолбуки уларни қўллаш учун даштларда барча шароитлар мавжуд. Аммо захиралар кўп эмас — ва бу АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларининг катта арсеналларига қарамай.

Аммо «ҳолдан тойдириш уруши» фазаси шундайки, барча нарса тугаб қолиши мумкин.

Шунинг учун Украина бошқа мамлакатларнинг ички сиёсатидаги ҳолатга боғлиқ бўлиб қолмаслик учун, ўз уйида имкон қадар кўп нарсани ишлаб чиқариш учун барча ишларни амалга ошириши керак.

Украинада қилиш мумкин бўлмаган ишларни эса кредитга харид қилиш, қайта экспорт қилиш ва Форс қўлтиғи давлатларидан қимматроққа қуроллар сотиб олиш орқали ҳал қилиш мумкин.

2024 йил ёзи украин армияси учун ҳам, бутун Украина учун ҳам осон бўлмайди
Россия 2022 йилда Украинага қарши режалаштирилган «тезкор» урушини чиндан ҳам ютқазганди. Аммо Кремл ёки вазиятни музлатишга, хатолар устида ишлашга ва яна уриниб кўришга интилмоқда, ёки Украина қуролли кучларини жанг майдонида ўз ресурслари — шахсий таркиб тўлқинлари ва беҳисоб техникалари эвазига таслим қилмоқчи.

Бунга параллел равишда улар фронт ортига зарбалар бериш учун ракеталарни ғамламоқда.

Ва янги бўлинмаларни жиҳозламоқда — танк ва артиллерия бригадалари ҳамда полкларни (булар асосан эскирган Д-1 гаубицалари ва Т-55 танклари бўлса ҳам, барибир қурол).

Москва кампания узоққа чўзилишидан чўчимайди — россияликларда техникалар фақат йил охиригача етиши мумкин бўлса ҳам (улар штатдаги зирҳли техникалар етишмовчилиги туфайли «голф-кар»лар ва бошқа кутилмаган машиналардан ҳам фойдаланаётгани ҳисобга олинса).

Аммо Кремл, афтидан, барчасини шу урушга тиккан. Ва россияликлар Украинанинг имкон қадар кўпроқ ҳудудларини эгаллаш учун ўзининг келгусида керак бўлиши мумкин бўлган ресурсларини ҳам сарфлаб юборишга тайёр.

Шунинг учун бу урушда ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмаган ва ҳеч нарса тугамаган.

Украинларни жуда қийин ёз кутмоқда. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?