Хитой жануби Йилянь округидаги қишлоқлик бир киши икки йил давомида ит деб ўйлаб айиқни парваришлади, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
Су Му йўл четида ўтирган сотувчидан кучукча сотиб олади. Сотувчи кучукчанинг Тибет мастифи (ит зоти) эканини айтади.
Орадан икки йил ўтгач эса Су кучукнинг ит эмас, айиқ эканига гувоҳ бўлади.
Аввалбошда Су Му жониворнинг вовулламаётганига, думини ликиллатмаётганига, умуман ўзини итдай тутмаётганига эътибор бермайди. Бор ҳақиқат жонивор катта бўлгач маълум бўлди – жонивор итдан кўра айиққа ўхшаб бораверди.
Су Мунинг оиласи айиқни мевалар (жонивор, айниқса, тарвузни яхши кўрар экан), шўрва ва угра билан боқади.
Вақти келиб, жонивор билан айриладиган пайт келади. Уни ё озодликка қўйиб юбориш, ё ҳайвонот боғига топшириш керак эди.
Алал-оқибат, Су айиқни маҳаллий ҳайвонот боғига топширишга қарор қилди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди