Германияда 12 ёшли бола отасининг юк машинасини олиб қочиб, йўлдан дўстини олиб, уйидан 200 км узоқликда яшовчи бобо ва бувисиникига йўл олди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
8 сентябрда Саксониядаги Хемниц шаҳри яқинида икки ўғил бола ота-онаси полицияга ўз фарзандларининг йўқолиб қолганини маълум қилишган. Полиция ҳисоботига кўра, "маҳаллий полиция ҳамда бавариялик полициячилар томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилган".
Аниқланишича, икки дўст қўшни Бавария шимолидаги Бамберг шаҳрига бобо ва бувилариникига йўл олишган. Улар 209 км йўл босиб, манзилгача ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз етиб келишган. Болалар ота-оналари билан гаплашгач, уларга боболариникида тунни ўтказишга рухсат берилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ўйланмасдан қилинган иш бўлмаган, чунки машинани олиб қочган бола ўзининг бу режасидан ота-онасини хабардор қилган, бироқ кўринишича, ота-она фарзандининг гапларига ишонмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади