Украина президенти Петр Порошенко Нью Йорк шаҳрида АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон билан учрашди, деб хабар берди "Кун" нашри.
"Мен учун бу учрашув жуда муҳим. Мен Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, сўнгги икки йилда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ қарашингиз учун миннатдорман", – деган Порошенко Клинтон билан учрашувда.
Ўз навбатида, АҚШ президентлиги учун номзод, Украинада қанақа ислоҳотлар ўтказилаётганини билишга қизиққан.
"Бу Украинанинг тараққиётини ва Россия агрессияси шароитида амалга оширилаётган ўзгаришларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир", – деган Клинтон.
Эслатиб ўтамиз, Порошенко БМТ Бош ассамблеясининг 71 сессиясида иштирок этиш учун Нью Йоркда бўлиб турибди. У, шунингдек, сессия доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади