Қамчиқ довонида рўй берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-04-2015 | 13:10 ZAMIN.UZ / Авто / 10 Апрел 2015 года
1 893

Қамчиқ довонида рўй берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида рўй берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистондаги тоғ довонида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Интерфакс”нинг Ўзбекистон ИИВга асосланиб хабар беришича, ҳодиса натижасида 11 киши ҳалок бўлган.

“Қамчиқ довонида юк машинаси икки енгил автомобиль билан тўқнашиб кетиши натижасида 11 киши ҳалок бўлган”, – дейди “Интерфакс”га ахборот берган вазирлик вакили.

Қайд этишларича, оғир юк автомобили икки енгил машинага бориб урилган ва ағдарилиб кетган. Натижада юк машинаси ҳайдовчиси ва енгил машиналарда бўлган ҳамма (ҳар бирида беш кишидан бўлган) ҳалок бўлган.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru