Январь—июлда Россияда GM Uzbekistan автомобилларининг сотилиши 55 фоизга камайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-08-2015 | 10:08 ZAMIN.UZ / Авто / 11 Август 2015 года
1 345

Январь—июлда Россияда GM Uzbekistan автомобилларининг сотилиши 55 фоизга камайди

Январь—июлда Россияда GM Uzbekistan автомобилларининг сотилиши 55 фоизга камайди

2015 йилнинг январь—июль ойларида GM Uzbekistan АЖ ҚК Россияга 12 029 та автомобиль сотди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,2 фоизга кам демакдир. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Daryo» хабар бермоқда.

Июлда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 41 фоизга камайиб, 1672 донагача тушиб кетди.

2015 йилнинг январь—июлида GM Uzbekistan АЖ ҚКнинг Россия бозоридаги улуши 1,3 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 1,9 фоизга тенг бўлган.

2015 йилнинг етти ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 20-ўринни эгаллади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru