Янги Nexia’нинг биринчи фотосурати эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-10-2015 | 12:42 ZAMIN.UZ / Авто / 10 Октиябр 2015 года
8 328

Янги Nexia’нинг биринчи фотосурати эълон қилинди

Янги Nexia’нинг биринчи фотосурати эълон қилинди

Илгарироқ маълум қилинганидек, яқинда Daewoo автомобиллари ребрендинг қилиниб, Россияда Ravon бренди остида сотила бошлайди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Шу билан бирга, Россияга реализация қилинаётган автомобиллар моделларининг номларида ҳам ўзгаришлар бўлади: Ravon Matiz, Ravon Nexia ва Ravon Gentra.

Бундан ташқари, Ravon бренди Nexia седанининг янги авлод прототипини тақдим этди. Бу биринчи авлод Chevrolet Aveo’нинг қайта ишланган версиясидир.

Бренднинг расмий сайтида хабар қилинишича, Aveo’нинг бу нусхаси 1984 йил намунасидаги Opel Kadett асосида ишланган Nexia’дан анча замонавийроқдир.
Машинанинг хусусиятлари борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Янги Nexia’нинг биринчи фотосурати эълон қилинди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru