«Ўзавтосаноат» АК тасдиқланмаган ахборот манбаларига ишонмасликка чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-10-2015 | 18:43 ZAMIN.UZ / Авто / 14 Октиябр 2015 года
1 169

«Ўзавтосаноат» АК тасдиқланмаган ахборот манбаларига ишонмасликка чақирди

«Ўзавтосаноат» АК тасдиқланмаган ахборот манбаларига ишонмасликка чақирди

«Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати миллий оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолиятига оид ахборотларни текширилмаган ахборот манбаларидан олмасликка чақирди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

«Бу каби ишончсиз хабарлар компания имижига зарар етказишидан ташқари, фуқароларни алоҳида шахсларнинг спекулятив қизиқишлари фойдасига чалғитади», - дейилади ахборот хизмати хабарида.

Компания ўз корхоналари фаолияти тўғрисидаги барча аниқ ва тўғри маълумотларни «Ўзавтосаноат» АКнинг ахборот хизмати ёки расмий www.uzavtosanoat.uz ва www.chevrolet.uz сайтлари орқали олиш мумкинлигини яна бир марта ёдга олди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АК га мутлақо алоқадор бўлмаган «Gm-uzbekistan.com» сайти 2016 йилдан бошлаб Spark, Captiva ва Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши, уларнинг ўрнини Sonic, Tracker ва Impala моделлари эгаллаши ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг турли интернет нашрлари ушбу сайтга таянган ҳолда маълумотни тарқатишни бошлаган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru