Ангренда янги шина заводи қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ангренда янги шина заводи қурилади

Ангренда янги шина заводи қурилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 4 декабрда ўз қарори билан «Ўзкимёсаноат» давлат акционерлик компанияси ва Хитойнинг «Poly Technologies Inc» компанияси томонидан резинатехника маҳсулотлари заводининг бунёд этилишини тасдиқлади, Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Дониёр Қурбонов Пекингдаги брифингда маълум қилди. Элчининг айтишича, лойиҳанинг умумий қиймати 183,96 миллион долларга тенг.

«ХХР Эксимбанки 156,3 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратади», — деб таъкидлади Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчиси.

Бундан аввал «Ўзкимёсаноат» ДАК Ангренда бошланғич қиймати 190 миллион долларга тенг шина заводи қурилишига тендер эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди. Заводнинг лойиҳа қуввати бир йилда 3 миллионта автошина, 200 мингта қишлоқ хўжалиги шинаси ва йиғим-терим техникаси учун 5 метрлик 100 мингта конвейери тасмасини ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru