Twitter’нинг сотилиши ҳақидаги сохта хабар компания қийматини 2 млрд долларга оширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2015 | 19:44 ZAMIN.UZ / Бизнес / 15 Июл 2015 года
1 638

Twitter’нинг сотилиши ҳақидаги сохта хабар компания қийматини 2 млрд долларга оширди

Twitter’нинг сотилиши ҳақидаги сохта хабар компания қийматини 2 млрд долларга оширди

14 июль куни тонгда Нью-Йорк биржасида Twitter компаниясининг акциялари бирдан қимматлашиб кетди. Нархлар 8 фоизга ошди, бу эса компания капитализациясини тахминан икки миллиард долларга оширди. Бу ҳақда «Meduza»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Капитализациянинг ўсишига Twitter’нинг 31 миллиард долларга сотилиши мумкинлиги ҳақидаги сохта хабар сабабчи бўлган. Янгилик Bloomberg агентлигининг ҳақиқий сайти дизайнидан кўчирма қилиб ясалган, сохта blommberg.market сайтида чоп қилинган. Хабарда харидор Google бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзилган.

Twitter директори Дик Костоло июнь ойида истеъфога чиққанидан кейин компаниянинг сотилиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Кўпчилик Twitter’ни сотиб олишга фақат Google қодир, деб ҳисобламоқда.

Ижтимоий тармоқнинг биржадаги қиймати айни вақтга келиб 25 миллиард доллардан ошмаяпти.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru