19:48 / 17.04.2024
352

Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди
Марказий банк 17 апрел куни олтин қуймалар ва эсдалик олтин тангалар нархларини янгилади. Қимматбаҳо металлнинг 1 грамми нархи 1 млн сўмдан ошди.

Айни пайтда 5 граммлик олтин қуймалар нархлари 5 млн 12 минг сўмни, 15 граммлик эсдалик танга нархи 15 млн 181 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Қимматбаҳо металлнинг жорий нархлари йил бошидаги – 3 январ кунги нархлардан 18,2 фоизга юқори.

Жаҳонда олтин нархларининг ошиши фонида Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалар ва эсдалик тилла тангалар нархлари жорий йилнинг март ойи бошидан бери сезиларли кўтарилиб келяпти. Хусусан, 6 март куни бир кун ичида нархлар 1,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 19 фоизга қимматлаганди.

Ўтган ҳафта олтин нархи 2400 долларга етди ва тарихий рекордини янгилади. Таҳлилчиларга кўра, Марказий банк харидлари ва хавфсиз активларга талаб ортиши фонида нархларнинг янада ошиши эҳтимоли бор. Бунга инвесторлар орасида геосиёсий можаролар кучайиб бораётганидан хавотирнинг ортиши сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, бозорга Хитой иқтисодиётининг ўсиши таъсир қилган.

Олтин нархининг қимматлаши фонида март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қиймати қарийб 2 млрд долларга ошди, айни пайтда захирадаги олтиннинг физик ҳажми камайишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни 2018 йилда муомалага чиқарган. 2020 йил ноябридан бошлаб эса ўзбекистонликларда жамғармаларини қуйма олтин шаклида сақлаш имконияти ҳам пайдо бўлди: Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларини тижорат банклари орқали сотувга чиқарди.

Олтин қуймалари нархлари халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан кун давомида қайта кўриб чиқилади. Шунга кўра, нархлар доимий ўзгарувчан характерга эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди