“Транснефть”: Россияда нефтнинг янги тури пайдо бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Транснефть”: Россияда нефтнинг янги тури пайдо бўлиши мумкин

“Транснефть”: Россияда нефтнинг янги тури пайдо бўлиши мумкин

Россияда юқори олтингугуртли нефть экспортини алоҳида йўналишга ажратиш лойиҳаси амалга оширилгандан кейин Ироқнинг Kirkuk ва Basrah Blend нефть турларига ўхшаш янги нефть тури пайдо бўлади. Бу ҳақда “Транснефть” эксперт кенгаши йиғилишида компаниянинг вице-президенти Сергей Андронов маълум қилди.

Юқори олтингугуртли нефтни алоҳида экспорт йўналишига ажратиш лойиҳаси “Транснефть” томонидан Россия Энергетика вазирлиги буйруғи билан амалга оширилмоқда.

Компания вице-президентининг сўзларига кўра, тахминий баҳоси 2,5 млрд рублни ташкил қиладиган ушбу лойиҳа Усть-Луг порти орқали йилига 23 млн тонна нефть экспорт қилишга имкон беради.

Татаристон, Бошқирдистон, Удмурдистон ҳудудларида ва қисман Оренбург вилоятида олинган хом ашёдан шакллантириладиган янги нефть тури ўз таркибида 2,1-2,3 фоиз олтингугуртни сақлайди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru