Обид Асомов Фаррух Зокировнинг пули сероблигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обид Асомов Фаррух Зокировнинг пули сероблигини айтди

Обид Асомов Фаррух Зокировнинг пули сероблигини айтди

Куни кеча International меҳмонхонасида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан байрам кечаси ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда Фаррух Зокиров билан замондош ижодкорлар, шогирдлари ва бир қатор кўзга кўринган тадбиркорлар, хорижий меҳмонлар иштирок этди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асамов ҳам шу кечада иштирок этган санъаткорлардан. Қизиқчи бугун ижтимоий тармоқлар орқали Фаррух Зокировга нима совға қилганини маълум қилди.

“Совға масаласида: Шунча тўн кийгизилдики 100 ёшгача ҳам кийиб улгуролмайдилар. Пул берай десам, у нарсадан ўзларида сероб! Шунинг учун ўзим чизган бир расмни совға қилдим. Ҳозир кўримсизгина бўлиб кўринса ҳам 50 йилдан кейин бирорта музейга сотиб юборадилар, агар пул зарур бўлиб қолса! Ё ўзим сотиб оларман, яна ким билади”.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ноёб фотосуратлар ва тасвирий санъат асарларини йиғишни хуш кўради. Санъаткорнинг хонандонига кирган кирган киши ўзини тасвирий санъат галереясига тушиб қолгандек ҳис қилса, ажабмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru