Улуғбек Раҳматуллаевнинг юлдузликдан ҳоли шахсий ҳаёти » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-06-2016 | 13:55 ZAMIN.UZ / Маданият / 17 Июн 2016 года
1 766

Улуғбек Раҳматуллаевнинг юлдузликдан ҳоли шахсий ҳаёти

Улуғбек Раҳматуллаевнинг юлдузликдан ҳоли шахсий ҳаёти

Хонанда агар санъаткор бўлмаганида, қайси касбни танлаши мумкинлиги ҳақида сўз очди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" ёзади.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Улуғбек Раҳматуллаев санъаткор бўлмаганида қайси соҳани танлаш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. У Instagram’даги шахсий саҳифасига кабоб пишираётгани тасвирланган суратни жойлаб, қуйидагича изоҳ қолдирди.

“Менимча, агар санъаткор бўлмаганимда, ошпаз бўлардим. Чунки ошпазлар ҳам одамларга хурсандчилик улашадилар”, дейди Раҳматуллаев. Қолаверса, хонанда ҳазил тариқасида кабоб пишириб бериш учун буюртма олишини ҳам айтди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг нафақат ижоди, балки шахсий ҳаётига четдан назар ташлаб, шуни алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки, хонанда шоу-бизнесдаги энг оилапарвар эркак хонандалар саналади. У бўш вақтини кўп ҳолларда фарзандлари ва оила аъзолари билан ўтказади. Кабоб пишираётгандаги тасвирлар ҳам шунчаки кўзбўямачилик эмас, аксинча, Раҳматуллаевнинг юлдузликдан ҳоли шахсий ҳаётидан намуна.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru