Афсонавий овоз соҳибаси, марҳума Уитни Хьюстоннинг шахсий буюмлари Лос-Анжелес шаҳрида аукционга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Афсонавий овоз соҳибаси, марҳума Уитни Хьюстоннинг шахсий буюмлари Лос-Анжелес шаҳрида аукционга қўйилди

Афсонавий овоз соҳибаси, марҳума Уитни Хьюстоннинг шахсий буюмлари Лос-Анжелес  шаҳрида аукционга қўйилди

Сотувга қўйилган нарсалар сони юздан ошиқ бўлиб, улар орасида саҳна либослари ва мусиқа мукофотлари бор. Калифорния штатида ўтказилган икки кунлик аукционда сотувга қўйилган деярли ҳамма буюмлар ўз ҳаридорларини топди.
Бу ҳақда аукционни ташкиллаштирган Heritage Auctions уйининг вакиллари маълумот берди.

Энг ҳаридоргир лот машҳур баскетболчи томонидан қўшиқчига совға қилинган бир жуфт "Nike" русумидаги кроссовка бўлди. Улар 20 минг $га сотилди. Қўшиқчи саҳнага бир маротаба кийиб чиққан"Dolce & Gabbana" русумидаги мўйнали пальто 16 минг $га кетди.

Бундан ташқари савдога қўшиқчининг бир нечта платина ва олтин дисклари ҳамда каркидон суягидан ясалган зираклари ҳам қўйилди. Шунингдек у жуда яхши кўрган ва гасиоллари вақтида доимо олиб юрган қора-қизил тусдаги курткаси ҳам ўз ҳаридорини топди. Бу куртка учун кимдир ўзни танитмаган ҳолда 4 минг $ тўлади. Аукционда хатто қўшиқчининг 1985 йилги эски паспорти ҳам лот сифатида қўйилди. Унинг дастхати қўйилган хужжат 2000 $га сотилди.

Бироқ энг қиммат лот сифатида қўйилган қўшиқчига берилган "Эмми" мукофоти ҳамда 1986 йилда топширилган "Гремми" (аукционни ташкил қилувчилар уларни камида 10 минг $дан сотишни ўйлашганди) ҳайкалчалари оҳирги дақиқаларда аукциондан олинди. Бунга АҚШ Телевидение санъати ва фанлар Академияси бу ҳайкалчалар аукционга қўйилишига қарши бўлиб судга беришди. Суд уларнинг қарорини маъқуллади ва ҳайкалчалар марҳуманинг оила аъзоларига қайта топширилди.

Қўшиқчининг қисқа таржимаи ҳоли:

Уитни Хьюстон, "Гремми" мукофотининг 6 карра соҳибаси, 2012 йилнинг февраль ойида 48 ёшли Хьюстон меҳмонхонадаги хонасида жонсиз ҳолатда топилди. Олинган маълумотларга кўра у қабул қилган гиёхванд модда ўткир юрак етишмовчилигини келтириб чиқарган.

Қўшиқчи ўтган асрнинг 1980 ва 1990 йиллари оралиғида оламшумул шуҳратга эришди. У америка юлдузлари орасида энг таниқлиси ва омадлиси эди. Унинг альбом ва сингллари 170 миллион нусҳада бутун дунёни кезди. У ўзининг ёрқин ва жўшқин фаолияти давомида 400 нафар турли мукофотларга сазовор бўлди. Уитни Гиннес рекордлар китобига энг кўп мукофотланган артист сифатида киритилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru