Манзура нега эркакларга ишонмаслигини изоҳлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-07-2016 | 11:39 ZAMIN.UZ / Маданият / 21 Июл 2016 года
1 087

Манзура нега эркакларга ишонмаслигини изоҳлади

Манзура нега эркакларга ишонмаслигини изоҳлади

Бугун шоу-оламида ўз овозига, имижига эга бўлган санъаткорлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ хонанда Манзура доим бошқалардан ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг овози, қўшиқларидаги дард мухлисларини доим, фақат унинг оламигагина ошно этган.

Манзура “Бекажон” газетасига берган интервьюсида нима учун эркакларга ишонмаслигини изоҳлади.

“Дугоналаримнинг орасида ҳам эркакларнинг масъулиятсизлиги туфайли ажрашиб, болалари билан ёлғиз қолганлари бор. Биласизми, болани дунёга келтирган ота эмас, балки онасининг дугоналари, яқинлари боқаётгани аянчли аҳвол эмасми? Мана шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганим учун ҳам эркакларга ишонмайман. Аммо шу пайтгача турмушга чиқмаганимнинг бунга алоқаси йўқ. Ҳаммаси тақдирдан, ҳар ким тақдирида борини кўради. Лекин ҳаётда бунинг акси бўлган яхши ҳолатлар ҳам бор. Ҳаттоки, ўзимнинг тенгқурларим орасида ҳам оиласига садоқатли турмуш ўртоқ, ота-онасига меҳрибон фарзандлар жудаям кўп”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru