Ижодкор Алишер Узоқов бугунги кун актёрлик мактаби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
«Ёш, иқтидорли актёрлар камайиб кетяпти, – деб гап бошлади Алишер Узоқов. – Яқинда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига бориб, маъмуриятга учрашиб, ‘Мен талабаларга дарс бермоқчиман, 4 йил ичида кино учун камида икки нафардан яхши актриса ва актёр чиқариб бераман’, – деб айтдим.
Ўзбек киносида порлаган сўнгги юлдузлар – Фаррух Соипов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабовлардан кейин пичоққа илинадиганлардан охиргиси мен бўлсам керак. Бундан хурсанд бўлмайман, аксинча, янги қаҳрамонлар чиқмаётганидан афсусдаман.
30 ёшга кирдим, икки фарзандли бўлдим. Сочим ҳам тўкилиб, қиёфам анча ўзгарган. Хоҳлайманми, йўқми энди 18 ёшли йигит ролини ўйнолмайман. Бошқа тенгқурларимда ҳам худди шундай жараён кечяпти. Киномизга янги қаҳрамонлар, янги чеҳралар керак.
Янги фильмим учун узоқ вақт давомида актёр қидирдим. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтидан ҳам ўзим хоҳлаган актёрни топа олмадим. Охири ўша ролни ўзим ўйнашга мажбур бўлдим. Аслида бу фильмда умуман кўринмоқчи эмасдим». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди