“Шум бола” фильмида Омон ролини ўйнаган бола тирик экани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-05-2015 | 20:58 ZAMIN.UZ / Маданият / 07 Май 2015 года
3 838

“Шум бола” фильмида Омон ролини ўйнаган бола тирик экани маълум бўлди

“Шум бола” фильмида Омон ролини ўйнаган бола тирик экани маълум бўлди

“Даракчи” газетасида бир неча ҳафта аввалги сонида машҳур “Шум бола” фильмининг суратга олиниши тарихи ҳақида мақола чоп этилганди, деб ёзади Kun.uz.

Ўша мақолада фильм ижодкорлари орасида вафот этган актёрлар ҳам ёд этилган, фильм режиссёри Дамир Салимов берган маълумотга асосан, фильмда Омон ролини ўйнаган Саидкарим Саидорипов ҳам марҳумлар қаторига киритилган эди.

“Мақола чоп этилгач, таҳририятга Саидкарим Саидориповнинг ўзи қўнғироқ қилиб қолса денг! “Мен “Шум бола”даги Омонман. Тирикман!”, деди Саидкарим ака бизни шошириб”, - дейилади газета хабарида.

Бу хабардан “Шум бола” фильми режиссёри Дамир Салимов ҳам ҳайратини яшира олмаган. “Анча илгари унинг вафот этгани ҳақида эшитгандим. Умри узоқ бўларкан”, - деди режиссёр.

Қайд этишларича, Саидкаримов Саидорипов “Шум бола”дан сўнг бошқа фильмларда роль ўйнамаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru