«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-07-2015 | 17:42 ZAMIN.UZ / Маданият / 03 Июл 2015 года
1 763

«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди

«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 3 нафар хонанданинг лицензиясини тўхтатди ва 11 нафар хонандага огоҳлантириш берди. Бу ҳақда бирлашманинг матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Собиров Анвар Каримович, Раҳматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила) ва Умарова Комила Раҳматуллоевна (Ягона)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 1 июлдан тўхтатилганлигини ва иловадаги хонандаларга огоҳлантириш берилганлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мўминов Собиржон Одилжонович, Фарманов Илҳомжон Шомаматович, Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич, Отабоева Шаҳноза Ҳасановна, Убайдуллаев Достон Рустамович, Ортиқов Шерзодбек Шербўтаевич, ҳамда хонандалар Усмонов Масруржон Марубджанович, Умиров Жасурбек Увайдиллоевич, Ҳамидова Ҳилола Жўраевна, Шамсиев Умар Аҳмеджоновичга огоҳлантириш берилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир", деб қўшимча қилинади «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси матбуот хизматида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru