“Ўзбеккино” бош директори Жаҳонгир Қосимов истеъфога чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзбеккино” бош директори Жаҳонгир Қосимов истеъфога чиқарилди

“Ўзбеккино” бош директори Жаҳонгир Қосимов истеъфога чиқарилди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Жаҳонгир Қосимов ўз вазифасидан озод этилди. У 2013 йил мартидан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди, дея хабар бермоқда “Газета.uz”.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, агентлик кинофонди раҳбари Аҳмаджон Умаров “Ўзбеккино” раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Жаҳогир Қосимов нима сабабдан ўз вазифасидан озод этилгани маълум қилинмаган.

Маълумот учун, 1958 йилда туғилган Жаҳонгир Қосимов 1984-2005 йиллар давомида ЎзМТРКда турли лавозимларда ишлаган. 2005-2011 йиллар давомида “Ўзбеккино” бош директори ўринбосари, 2011-2013 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru