Райҳон: «Қўшниларим фарзандларимнинг юзини кўрсатиш ҳақида илтимос қилмайди» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Райҳон: «Қўшниларим фарзандларимнинг юзини кўрсатиш ҳақида илтимос қилмайди»

Райҳон: «Қўшниларим фарзандларимнинг юзини кўрсатиш ҳақида илтимос қилмайди»

Аввал хабар берганимиздек, 11 февраль куни 19:00 дан 21:00 га қадар «Водий садоси» радиосида хонанда Райҳон билан интервью бўлиб ўтди. «Дарё» мобил мухбири Улуғбек Худойберганов ушбу интервьюни тинглаб, уни ёзма шаклда тақдим этди.

Интервьюнинг иккинчи қисмида хонанда фарзандларига алоқадор саволларга жавоб берди.

Фарзандларига исмларини ким қўйганлиги ҳақидаги саволга жавобан, Райҳон бундай вазифа синглиси Насибага юклатилганини айтди. «Синглим менга кўплаб исмлар ва уларнинг маъноси ёзилган дастурни кўрсатди. Мен у ердаги исмлардан биронтасини танлашда иккиландим ва бу вазифани синглим Насибага ишониб топширдим. Фарзандларимнинг исмларини Насиба қўйган», — деди у.

Ушбу мавзудаги саволлар кетма-кетлигига жавои берар экан, Райҳон фарзандларини парвариш қилишда унга махсус ёлланган энага ва синглиси катта ёрдам беришини, улар катта бўлса, албатта боғчага беришини, уларни ўзи чўмилтиришини, шунингдек, қуёшли кунларда болаларини кўчага чиқариб туришини маълум қилди.

«Фарзандларингиз билан кўчага чиққан вақтингизда одамлар келиб, уларнинг юзини кўришга уринадими?» — деган саволга, Райҳон : «Йўқ, биз ўз маҳалламизда сайр қиламиз. Маҳалладошларим менинг қароримни ҳурмат қилади ва мени тўғри тушуниб, бундай илтимос билан мурожаат қилмайди», — деди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru