Ўзбекистоннинг 2та ҳудудида шамол парклари ташкил этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистоннинг 2та ҳудудида шамол парклари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг 2та ҳудудида шамол парклари ташкил этилади

Ўзбекистон тижорат мақсадларида шамол электростанцияларини ривожлантириш учун етарли шамол ресурсларига эга. Тошкентдан шимоли-шарқ томондаги тоғли ҳудудлар, Самарқанддан жануби-шарқ томондаги тоғ тизмалари ҳамда Жиззах билан Самарқанд вилоятлари ўртасида жойлашган тоғ тизмалари шамол салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар сирасига киради. Кейинги ўринда эса Навоий вилояти ва Қорақолпоғистон туради, деб ёзмоқда UzReport.uz сайти. Шу ва бошқа масалалар Тошкентда ўтган Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференцияда муҳокама қилинди.

Конференция иштирокчиларининг диққат марказида бир қатор долразб масалалар, шунингдек 12 ой мобайнида Қорақалпоғистон жануби ҳамда Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри яқиндаги аниқ шамол параметларини ўлчаш масалаларига қаратилди. Хусусан, «ГEО-НEТ» компанияси лойиҳа менежери Ёханес Бекер ўз тадқимотида шамол потенциали ҳақида маълумот бериб, мамлакактимизнинг шамол ҳаритасини тақдим этди.

Ўзбекистоннинг 2та ҳудудида шамол парклари ташкил этилади - Ўзбекистон янгиликлари- Ушбу ҳаритада шамол тезлиги сариқдан бинафшаранггача бўлган шкалада кўрсатиб берилган, - дейди «ГEО-НEТ» компанияси лойиҳа менежери Ёханес Бекер. - Навоий вилояти, Қорақалпоғистон ва бошқа тоғли ҳудудларда шамол салоҳияти юқори. 2 та салоҳияти нисбатан юқори бўлган ҳудудда шамол паркларини ташкил этишни режалаштиряпмиз. Парк учун жойни аниқлаш мақсадида шамол шароитини таҳлил қилиб, бунда ердан фойдаланиш хусусиятлари, электр ва транспорт тармоқларининг мавжудлиги ҳисобга олинмоқда.

Ҳар бир ҳудудда қуввати 100 Мегават бўлган шамол энергияси паркини ташкил этиш ҳар йили мос равишда 326 млн. ва 358 млн. Киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини еради. Бу эса 180 мингта оила бир йилда ўртача ишлатадиган энергияга тенгдир. Конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг шамол салоҳиятини эътироф этган ҳолда тикланувчан энергиясидан фойдаланиш учун истиқболли соҳаларни санаб ўтишди.

- Бизнинг таҳлилларга кўра, Ўзбекистон шамол энергиясини ривожлантириш бўйича катта салоҳиятга эга, - дейди«Интеc-ГОПА» компаниси лойиҳа директори Мартина Дабо. - Дунёнинг қатор давлатларида шамол нафақат электр энергияси учун, балки хоналарни иситиш ва ҳавони совитиш учун ҳам ишлатилади. Бу Ўзбекистон учун ҳам долзарбдир. Бундан ташқари, шамол энергиясини ишлаб чиқаришда ерга ишлов берадиган махсус мосламалардан фойдаланиш мумкин.

Конференция иштирокчилари орасида саноат корхоналари, илмий - тадқиқот институтлари, халқаро ташкилотлар ва энергетика ускунларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар вакилларини кўриш мумкин. Бу Ўзбекистоннинг шамол энергияси салоҳиятига хорижлик мутахассислар томонидан билдирилаётган қизиқишни яна бир бор кўрсатади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru