Amazon компанияси товарларни сақлаш ва етказиб бериш тизимига патент аризасини топширди. Янги тизимда дирижабллар ва учувчисиз қурилмалар қўлланилади. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.
Amazon дирижабллардан муайян ҳудудларга жўнатилувчи у ёки бу товарларни сақловчи омбор сифатида фойдаланмоқчи. Учувчисиз қурилмалар эса бевосита харидорларнинг ўзига маҳсулотни етказиб беради. Бундай тизим товар етказиб бериш вақтини кескин камайтиради.
Декабрь ойи бошида Amazon биринчи марта учувчисиз қурилма ёрдамида харидорга товарни етказиб берди. Буюк Британияда яшовчи мижоз телевизион приставка ва поп-корн буюртма қилганди. Компанияда таъкидланишича, у буюртма расмийлаштирилгандан 13 дақиқа ўтиб товарни қўлга киритишга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”