Эрон Европа мамлакатларига расмий Теҳронга нисбатан қўлланган санкциялар бекор қилиниши билан нефть етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда ТАСС'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Бу ҳақда Эрон нефть вазирлиги вакили, Эрон миллий нефть компаниясининг халқаро масалалар бўйича директори Мохсен Камсари ISNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
"Эрон Европанинг нефтга бўлган эҳтиёжининг қарийб ярмини қондириши мумкин. Шартномалар спот (ҳисоб-китоблар шартнома тузилиши билан қисқа муддат ичида амалга оширилади) келишувлари асосида тузилиб, Европа мамлакатлари бошқа етказиб берувчилар билан тузилган йиллик шартномаларни якунига етказмасдан туриб улар узоқ муддатли янги келишувларни имзолай олмайдилар", — дейди Камсари.
Айни пайтда Эрон кунига 1,1 миллион баррель нефтни экспорт қилмоқда.
Аввалроқ, Эрон нефт вазири Бижан Зангане нефтнинг бир баррелини 70-75 доллардан баҳоланаётгани маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади