Bloomberg: нефть нархи 22,5 долларга етса, Россия иқтисодиёти қулайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Bloomberg: нефть нархи 22,5 долларга етса, Россия иқтисодиёти қулайди

Bloomberg: нефть нархи 22,5 долларга етса, Россия иқтисодиёти қулайди

Bloomberg агентлиги иқтисодчилар ўртасида олиб борилган сўровнома натижаларига кўра, нефть нархи бир баррели (159,988 литр) учун 22,5 долларга етса, Россия иқтисодиёти қулайди. Президент Владимир Путиннинг обрўси эса нарх 30 долларга етиши билан тушишни бошлайди.

Мутахассислар фикрича, россияликлар дунёдаги иқтисодий муаммоларга энг чидамли халқлардан ҳисобланади. Шу боис Путиннинг обрўси иқтисодий муваффақиятларга боғлиқ эмас. Буни Қримнинг қўшиб олинишидан сўнг унинг обрўси ошиб кетганидан ҳам билиш мумкин. Бироқ иқтисодий омиллар эртами-кеч Кремлга бўлган бағрикенгликка таъсир кўрсатади.

Таҳлилчилар, шунингдек, нефть баҳоси 40 доллардан тушган тақдирда Россия Марказий банки қўллаши мумкин бўлган чоралар ҳақида ҳам фикр билдиришган. Кўпчиликнинг фикрича, биринчи навбатда миллий валютани қўллаб-қувватлаш учун захиралар ишга солинади. Иккинчи ўринда эса асосий ставкалар оширилиб, сўнгра капиталларни чеклаш бўйича чоралар қўлланилади.

Таъкидланишича, Россия ҳукумати учун рублнинг арзон бўлиши зарур ва фойдали. Энг оптимал кўриниш эса нефть нархининг 40 доллар, миллий валютанинг долларга нисбатан курси эса 80 рубль атрофида бўлишидир. Марказий банк миллий валюта қадри кескин тушиб кетган ҳолатда рублни мустаҳкамлашга саросималар вужудга келмаслиги учунгина киришади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru